ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессиясида иштирок этади.
Шунингдек, Озарбайжон президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.