ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Грецияда юк ва йўловчи поездлари ўртасида тўқнашув юз берди. Бунинг оқибатида 26 нафар йўловчи ҳалок бўлди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, Грецияда юк ва йўловчи поездларининг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди, 85 нафар ярадор шифохоналарга етказилди.
Поездлар ярим тунда Лариса шаҳри яқинидаги Темпи шаҳарчасида тўқнашиб кетди. Тўқнашувдан сўнг ёнғин содир бўлди ва учта вагон релсдан чиқиб кетди.
"Ҳолатни бартараф этишда 150 нафар ўт ўчирувчи иштирок этмоқда, воқеа жойида 40 та тез тиббий ёрдам машинаси ишламоқда", дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, поездда 350 нафар йўловчи бўлган.