Эрдоған президентлик сайловлари 14 май куни бўлишини тасдиқлади

Аввалроқ Туркияда умумий сайловлар олти ойдан бир йилгача муддатга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған мамлакатда умумий сайловлар 14 майга белгиланганини тасдиқлади.
Аввалроқ қатор вайронали зилзилалар фонида Туркияда умумий сайловлар олти ойдан бир йилгача муддатга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Вақт яқинлашмоқда. Билингки, халқ 14 май куни ҳамма нарсани қилади”, - деди Эрдўған чоршанба куни партия йиғилишидаги чиқиши чоғида.
Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 45 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 1,9 миллиондан ортиқ фуқаро табиий офат зонасидан эвакуация қилинган.