China Southern Airlines Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тикламоқда

China Southern Airlines авиакомпанияси 26 мартдан бошлаб Хитой ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасидаги авиақатновларни бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи йўловчи рейси 26 мартга мўлжалланган. Парвозлар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
"Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда", — дейилган компания хабарида.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd” авиакомпанияси Сиан – Тошкент – Сиан йўналиши бўйича парвозларни тиклаши ҳақида маълум қилинганди.