ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ҳозирги Америка маъмуриятининг ҳаракатлари Россия ва Хитой иштирокида блок яратишга туртки бўлди ва бу Ғарбнинг жиддий хатосидир, дея хабар берди РИА Новости.
Собиқ чех дипломати ва мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Яромир Новотнийнинг сўзларига кўра, Россияга қарши кенг кўламли санкциялар бир йилдан бери амалда, бироқ унинг иқтисодиёти қулагани йўқ.
"Аммо ҳиндлар ва хитойлар Россия билан жимгина савдо қилишда давом этмоқдалар”,- деди у.
Унинг қўшимча қилишича, Генри Киссинжер Совет Иттифоқи-Хитой блокини парчалашга, Байден эса Россия-Хитой блокини яратишга муваффақ бўлди.
Собиқ дипломат айтганидек, Қўшма Штатлар ўзининг биринчи рақамли душмани Хитой эканлигини очиқ гапирмоқда, Европа эса Россия билан муносабатларини ўзи ҳал қилиши керак, чунки америкаликларнинг бунга вақти қолмайди.