ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
“Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади. Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://edu.uz/media/fff79cef-5732-3243-a68d-91507e47aee3.pdf