Тошкентда “Қурилиш – UzBuild 2023” халқаро кўргазмаси очилди – видео

Жорий йилда рекорд даражадаги иштирокчилар рўйхатга олинди – 22 мамлакатдан 350 та компания.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкентда “Қурилиш – UzBuild 2023” халқаро кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Жорий йилда рекорд даражадаги иштирокчилар рўйхатга олинди – 22 мамлакатдан 350 та компания.
Россиядан 20 та қурилиш компанияси иштирок этади.
Улар орасида ёғочсозлик комплекси, битумли материаллар ишлаб чиқарувчилари, йиғма бинолар учун муҳандислик хизматлари ва бошқалар етакчилари бор.
Кўргазма 3 мартга қадар давом этади.