ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ҳафта бошида Москва валюта биржасида савдолар очилган вақтда кузатилган бироз ноаниқ динамикадан сўнг, Россия рубли кескин ўсмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Хусусан, Москва биржасида 20 февралдан буён илк бор доллар курси 74 рублдан пастга тушди, Хитой юани эса 10,6 рублдан бироз юқорироқ савдо қилмоқда, евро эса - 78,5 рублдан пастроқ.
Эрталабги ҳисоб-китоблар учун доллар курси аллақачон 60 тийинга пасайган. Москва вақти билан 7.40 да 60 тийинга - 74 рублгача (бир неча дақиқа олдин у 73,98 рублга тушди), юань - 8 тийинга, 10,63 рублгача, эвро - 83 тийинга арзонлашди.
Ғарб санкциялари
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.