Осиё болалари: ўзбекистонлик хоккейчилар қирғизистонликларни ортда қолдирди – видео, фото

Ўзбекистонлик хоккейчилар Қирғизистон жамоасини 17:0 ҳисобида енгди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россияда бўлиб ўтаётган "Осиё болалари-2023” II қишки ўйинларида ўзбекистонлик хоккейчилар қирғизистонлик рақибларини 17:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ёш хоккейчилар Кузбасс шаҳрида ўтаётган “Осиё болалари” қишки ўйинларидаги иштирокини бошлашди.
Мусобақанинг 2-дивизионидан ўрин олган жамоа бугун дастлабки ўйинда Қирғизистон билан баҳс олиб борди.
“Кузнеский Лёд” аренасида ўтган ўйин спортчиларнинг яққол устунлигида кечди. Учрашувда хоккейчилар 17:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик спортчилар Россияда бўлиб ўтаётган “Осиё болалари” II қишки ўйинларини ғалаба билан бошлашди. Аввалроқ хоккейчилар мусобақадан олдинги тайёргарлик босқичида Кемерово жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Ҳозирда мусобақада 12 мамлакатдан 846 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар 10 та спорт турлари бўйича бахс олиб боришмоқда.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6