ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йил 1 январгача мураккаб минерал ўғитлар импортига божнинг ноль ставкаси белгиланди, бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-23-сонли қарорида сўз боради.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 январгача олиб кириладиган минерал ўғитларга (ТН кодлари 3105 59 000 0, 3105 40 000 0, 3104 30 000 0, 3105 30 000 0 va 2835 29 900 0) божхона тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади.
Рўйхатдаги маҳсулот гуруҳлари таркибида икки ёки учта озуқавий моддаларни ўз ичига олган мураккаб минерал ўғитлар мавжуд (азот, фосфор ва калий).
Ушбу чора Ўзбекистонда пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин каби маҳсулотларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилганди.