ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензин нархининг ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг "ноль" ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.
Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига "Ўзбекнефтгаз" тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.
Эслатиб ўтамиз, 4 февралдан Ўзбекнефтгаз тасарруфидаги АЁҚШларда Россиянинг К5 экологик синфига мос АИ-80 русумидаги импорт автобензини сотувга чиқарилган эди.