ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск “Bloomberg” рейтингига кўра, 187 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринда француз LVMH (LVMH Moet Hennessy - Louis Vuitton) қимматбаҳо буюмлар ишлаб чиқарувчиси раҳбари ва эгаси Бернар Арно турибди, унинг бойлиги 185 миллиард долларга баҳоланмоқда.
2022 йил декабрида Арно Маскни ортда қолдириб, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбарини иккинчи ўринга туширди. Қайд этилишича, Маскнинг ўзи ҳам акциядор бўлган Tesla акцияларининг январь ойида ўсиши унга рейтингнинг юқори поғонасига қайтиш имконини берди.
Рўйхатнинг учинчи ўрнида Amazon асосчиси Жефф Безос ўзининг 117 миллиард доллар капитали билан жойлашган.