ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди.
Ўзбекистон ТИВ маълум қилишига кўра, Блинкеннинг ташрифининг асосий мақсади - Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдир.
Маълумот учун, бугун 28 феврал куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида АҚШ давлат котиби Марказий Осиёнинг 5та давлати ТИВ раҳбарлари билан учрашув ўтказган эди. С5+1 форматида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этишди.