Чорсу бозоридаги ягона ошпаз аёлнинг таъсирли ҳикояси – видео

Маъмура опанинг паловини нафақат тошкентликлар, балки кўплаб хорижликлар ҳам яхши кўради.
Sputnik
Маъмура Эргашева - Тошкентдаги Чорсу бозоридаги ягона ошпаз аёл.
Ўзбекистонда паловни анъанавий равишда эркаклар пиширади. Лекин Маъмура Эргашева бутун умри давомида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун палов тайёрлаб келади.
Маъмура опанинг палови нафақат тошкентликлар, балки дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар томонидан ҳам қадрланади.
Маъмура опанинг таъсирли ҳикоясини Sputnik мухбирининг видеосида томоша қилинг.