ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон республикаси президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Умурзоқов Қатар Амирига президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.
Таъкидланишича, мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда ҳамкорлик масалалари тўғрисида сўз боради.