ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Кечаси Россия артиллериячилари Херсон яқинидаги Томина Балка яқинидаги Украина қўшинларининг ҳарбий техника тураргоҳига зарба берди, деб хабар берди вазиятдан хабардор манба РИА Новости агентлигига.
“Рақибнинг йўқотишлари 6та автомобил техникасини ташкил этди, Украина ҚКнинг 12 нафар аскари ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди”, — деб аниқлик киритди манба.
Кеча тунда ҳам артиллериячилар Херсон вилоятидаги Томарино қишлоғи яқинида 2C1 “Гвоздика” гаубицасини ўқ-дорилар ва беш кишилик экипаж билан яксон қилди.
Бир кун аввал вилоят марказининг Камишани туманида иттифоқчи кучлар АҚШда ишлаб чиқарилган Украина AN/TPQ радиолокацион станциясини ҳамда уни олиб кетаётган автомобилни йўқ қилгани хабар қилинганди. Украина ҚКнинг уч нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.
2022 йил 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, унинг якуний мақсади — Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.