ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Стивен Сигални “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
“Халқаро маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Россия Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Япония билан гуманитар алоқалар бўйича махсус вакили Стивен Фредерик Сигал “Дўстлик” ордени билан тақдирлансин”, — дейилган ҳужжатда.
Бундан ташқари, Россия - БАА муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Аҳмад Султон Ису Ал-Жабера “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.