АҚШда фуқаролар уруши бошланиши мумкин — Конгресс вакили

Конгрессвумен Грин: АҚШ учун штатларни "ажрашиш" йўлида фуқаролар урушига йўл қўймаслик зарур.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. АҚШ миллий ажралиш томон ҳаракат қилмоқда, бунда Республикачилар штатлари Демократик штатлардан ажратилади, аммо мамлакат янги фуқаролар урушини бошлашдан қочиши керак, деди АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин.
"Хоҳлаймизми ёки йўқми, биз миллий ажралиш томон кетяпмиз, лекин мен фуқаролар урушини хоҳламайман, бу ҳеч қачон бўлмаслиги керак", деб ёзди у Twitterда.
Конгрессвуменнинг қўшимча қилишича, ҳозир АҚШдаги “Вашингтон ва сиёсий дунё” “ҳақиқий америкаликлардан бутунлай ажралган”.
Аввалроқ Грин АҚШни республикачи ва демократик штатларга бўлиниш, шунингдек, федерал ҳукуматни қисқартиришга чақириб, буни мамлакат учун “зарурий” “миллий ажралиш” деб атаган эди.