ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифасидаги финал босқичи якунланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Танловда 1-ўринни қўлга киритган Махматошева Марҳабо Абдураҳмон қизи (Самарқанд вилояти) президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланган.
2-ўринни эгаллаган Исроилжонов Илҳомжон Икромжон ўғлига (Андижон вилояти) 50 миллион сўм, 3-ўринни эгаллаган Ражаббоева Маржон Ўринбой қизига (Хоразм вилояти) 30 миллион сўм пул мукофоти топширилган.
Шунингдек, барча финал босқичи қатнашчилари 10 миллион сўмдан пул мукофотини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифасидаги финал босқичида Сирдарё вилоятидан Хайитбоев Ёрқинжон Ўрмонали ўғли 1-ўрин соҳибига айланган эди.