ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Украина қуролли кучлари НАТО мутахассислари ёрдамисиз парчаланади, дейди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор.
“Бўлинмаларни тўлдирадиган ва жанговар топшириқларни бажарадиган НАТО ҳарбийларисиз Украина қуролли кучлари парчаланади”, - деб тушунтирди америкалик мутахассис.
Унинг фикрича, Киев режими ҳарбий кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқда, шунинг учун ҳам у “ўз армияси сафидаги ёш болалар, қариялар ва аёлларни жароҳатлаш”га мажбур.
Ўз навбатида, Макгрегорнинг таъкидлашича, Россия “сўнгги ўттиз йил ичида энг кучли ва энг йирик ҳарбий салоҳиятни яратишга муваффақ бўлди”.
Ғарб давлатлари доимо Украина Россияни жанг майдонида мағлуб этиши, қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришни кўпайтириш кераклиги ҳақида гапириб келади. Москва ҳарбий ёрдам Киев расмийлари учун яхши натижа бермаслигини ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғли транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.