ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Бокс бўйича “Странжа” халқаро турнирида 12 нафар ўзбекистонлик спортчи финалга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги аъзолари чемпионлик учун рингга кўтарилади:
Саидахон Раҳмонова;
Шодиёржон Мелиқўзиев;
Ҳасанбой Дўсматов;
Миразизбек Мирзахалилов;
Адҳамжон Муҳиддинов;
Руслан Абдуллаев;
Мужибилло Турсунов;
Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
Бекзод Ҳамидов;
Саиджамшид Жафаров;
Шоҳжаҳон Абдуллаев;
Баҳодир Жалолов.
Бундан ташқари, Хадичабону Абдуллаева, Шунқор Абдурасулов, Нурислом Исмоилов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жасурбек Йўлдошев ва Баҳодир Жалолов мусобақанинг ярим финалида бронза медалини қўлга киритди. Жалоловнинг ярим финалдаги озарбайжонлик рақиби рингга чиқмади. Бунинг сабаби номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Болгария пойтахтида бокс бўйича 74-халқаро “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугун чемпионлик унвонлари учун финал жанглари бўлиб ўтади.