Ўзбекистон 10,7 млн долларлик қалампир экспорт қилди

Экспорт ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага камайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистон 21 та хорижий давлатларга қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Экспорт ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага камайган.
2022 йилда Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 8,1 минг тонна;
Қирғиз Р. – 1,3 минг тонна;
Россия – 947,5 тонна;
Германия – 340 тонна;
АҚШ – 311 тонна;
Украина – 288 тонна;
Тожикистон – 205,7 тонна;
Грузия – 123 тонна.
Шунингдек, 2022 йилда хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 3 минг тонна;
Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна;
Хоразм вилояти – 1,2 минг тонна.