ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бугун Туркиянинг марказий қисмидаги Аксарай вилоятида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Туркия табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълумотларига кўра, зилзила Нигде вилоятининг Бор шаҳри яқинида 7 километр чуқурликда жойлашган.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази, 4,9 магнитудали зилзила манбаи Аксарай шаҳридан 40 километр узоқликда, 10 километр чуқурликда бўлганини маълум қилди.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.