Шоир Ошиқ Эркин вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Шоир Эркин Мадраҳимов вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди.
Қайд этилишича, марҳумнинг жанозаси бугун соат 16:00 да Урганч шаҳри Ал Хоразмий кўчаси 251-уйда ўқилади.
Маълумот учун, Ошиқ Эркин 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факулътетини тугатган.