ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 6 та янги корхонани расман ишга туширди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди.
Энди қуйидаги янги корхоналар ҳамда мебель фабрикаси ўз фаолиятини бошлайди:
Қарши туманида “Омад старт”;
Қарши шаҳрида “Китоб ип йигирув”;
Деҳқонобод туманида “Бахт текстиль”;
Шаҳрисабз шаҳрида “Оқсарой текстиль”;
“Пит-стоп” корхоналари ва мебель фабрикаси.
Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Корхона вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот беришди.