“Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд” йўналишига электр поезди қўйилади

Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши ва Яккабоғ туманлари туризм салоҳиятининг ярми ҳам ишга солинмаган. Бунинг учун Мирзиёев “Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд” йўналишида йўловчи оқимини ошири бўйича кўрсатма берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд” йўналишига электр поезди қўйилиб, йўловчи оқими оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Кеча Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Шавкат Мирзиёев
Қайд этилганидек, Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши ва Яккабоғ туманлари туризм салоҳиятининг ярми ҳам ишга солинмаган.
Бунинг учун “Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд” йўналишига электр поезди қўйиб, йўловчи оқимини ошириш вазифаси қўйилди.
Таъкидланишича, бу туризм, савдо ва сервис ривожига қўшимча туртки бўлади.