ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар каратэ WKF бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида каратэ WKF бўйича "Ёшлар лигаси" халқаро турнири ўтказилмоқда.
"Ёшлар лигаси" халқаро турнирида дунёнинг 67 та давлатдан 1100 нафар спортчи қатнашмоқда.
Каратэ WKF бўйича "Ёшлар лигаси" халқаро турнири
© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Халқаро турнирда -48 кг вазн тоифасида Гулшан Алимардонова олтин медални қўлга киритиб, дастлабки медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.