Ўзбекистондаги биринчи ички ишлар органининг маҳаллий идораси музейга айлантирилди – фото

Музейда ички ишлар органлари тизимида хизмат қилган, ҳозирда 90 ёшни қаршилаган, Сабриддин Носировга тегишли тарихий ашёлардан иборат экспонатлар жамланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон тарихидаги биринчи ички ишлар органининг маҳаллий идораси музейга айлантирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида собиқ "қишлоқ милиция таянч пункти" бўлган бино ўрнида музей ташкил этилди.
Тошкент вилоятида янги музей очилди
Музейда ички ишлар органлари тизимида фидоий хизмат қилган, ҳозирда 90 ёшни қаршилаган, Сабриддин Носировга тегишли тарихий ашёлардан иборат экспонатлар жамланган.
Тошкент вилоятида янги музей очилди
Носиров 1933 йилда таваллуд топган. У соҳага бўлган қизиқиши сабабли, дастлаб ёлланма ишчи бўлиб хизматга киради. Шу даврда Милиция мактабини сиртдан тамомлагач, собиқ совет давлатида очилган, биринчи қишлоқ милиция таянч пункти нозири этиб тайинланган.
Тошкент вилоятида янги музей очилди
Музей биноси 1962 йилда қурилиб, аввалига тикув цехи, сўнгра почта бўлими сифатида фойдаланиб келинган.
Тошкент вилоятида янги музей очилди
1971 йилдан эса, Ўзбекистон тарихидаги биринчи ички ишлар органининг маҳаллий идораси сифатида ишга туширилган.
Тошкент вилоятида янги музей очилди
Шундан сўнг бу ерга, собиқ совет давлатининг Ички ишлар вазири, генерал-полковник Н.Шёлоков ҳамда дунёнинг 11 та мамлакатларидан давлат раҳбарлари ва олий мартабали меҳмонлари ташриф буюрган.
Тошкент вилоятида янги музей очилди