Киев расмийлари Қримни дарҳол қўлга кирита олмайди – Байден

Байденнинг айтишича, Украина Россия билан можарога қандай барҳам беришни ўзи ҳал қилиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Украина Россия билан можарога қандай барҳам беришни ўзи ҳал қилиши керак, аммо Киев расмийлари Қримни дарҳол қўлга кирита олмайди. Бу ҳақда АҚШ президентди Жо Байден маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Владимир Зеленский Украина қуролли кучларини Россия ярим оролига ҳужумга тайёргарлик кўриш учун хорижга жўнатганини маълум қилганди.
"Биз уларга якуний натижа қандай бўлишини айтиб ўтирмаймиз", деди Байден.
Байден Украина томонидан Қримни қайтариш истиқболлари ҳақидаги саволга "ўтиш даври бошланишидан олдин қандай шароитларда бўлишини тасаввур қилиш мумкин", деб жавоб берди.
"Ҳаммаси бирданига эмас", деб қўшимча қилди Америка раҳбари.