Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий – ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, маърифатпарвар шоир, ўқитувчи, жамоат арбоби, драматург, журналист, композитор, режиссёрдир. Ҳамзанинг ўзбек адабиёти ва маданиятига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
Таржимаи ҳоли
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий- 1889 йил 6 март (айрим манбаларга кўра 22 феврал) Қўқонда зиёли оилада таваллуд топган. Отаси – табиб ибн Ямин Ниёз ўғли ўзбек, араб, форс тилларида саводли бўлиб, ўз даврининг катта обрў-эътиборли кишиси бўлган.
Бўлғуси шоир дастлаб мактабда, 1899-1906 йилларда Қўқон мадрасаларида ўқиган, бир қанча вақт рус-тузем мактабида таҳсил олиб рус тилини ўрганган. Кейинчалик бошқа фаолиятлари билан биргаликда мактабида ўқитувчи, мирза, “Кенгаш”, “Ҳуррият” журналларида муҳаррир, режиссёр ва бошқа қўплаб лавозимларда меҳнат қилган.
Ҳамза - маърифатпарвар
1913-1914 йилларда Ҳамза чет элларда, жумладан, Афғонистон, Сурия, Туркия мамлакатларида, Маккада саёҳатда бўлади. Мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар билан танишади. Шоир халқни ўқитиш, саводхон қилиш учун тинимсиз интилиш, мактаблар учун дарсликлар ёзишни ўзига мақсад қилиб олади.
Ҳамзанинг 1917 йилга қадар бўлган фаолияти ва ижоди ўз даври маданий-маънавий ҳаёти, маърифатчилик ва жадидчилик таъсирида шаклланиб, унинг фаол иштирокчиси бўлганлигини кўрсатади. У жадидларга эргашади ва жадидчиликнинг илғор вакилларидан бирига айланади. Жадидлар отаси Исмоил Ғаспирали вафот этганда Ҳамза марсия ёзиб, “Дод қил даври фалақдин, ботди хуршиди жаҳон”, деб ёзди. Мунаввар қорини “муҳтарам устози олий”, “маънавий ота”, деб атайди.
Шоир ўзининг педагогик фаолиятини 1910 йилда Тошкентда Қашқар маҳалласида, 1911 йилда Кўқонда, 1914 йилда Марғилонда ва яна Қўқонда мактаблар очиб, болаларни ўқитишдан бошлайди. Ҳамза бу мактабларда дарс берибгина қолмасдан, айни чоқда “Енгил адабиёт”, “Ўқиш китоби”, “Қироат китоби” (1914—1915) каби дарсликлар ҳам ёзади. У бир шаҳарда усули савтия мактабини очиб қувғин қилинса, иккинчи шаҳарда яна шундай жадид мактабини ташкил қилди, кўпроқ камбағал болаларни ва камбағалларни ўқитишга интилди. Ҳамзанинг маориф-ўқитиш ишларидаги ютуғи шунда бўлдики, исломни усули савтия билан боғлай олди — Қуръон ва Хадисларни фаол ёрдамга тортиб, халқни илм-маърифатга, янгиликка даъват этди.
Адабий фаолияти
Ҳамза болалигидан Фузулий, Навоий, Ҳофиз каби шарқ адабиётнинг йирик шоирларини, Фурқат ва Муқимий асарларини ўрганди. Бунинг таъсирида йилда “Ниҳон” тахаллуси билан шеърлар ёзишни бошлаган. 25 ёшидаёқ ўзбек ва тожик тилларида “Девон” тузган. Девонга шоирнинг 214 та шеъри киритилган. Унда шарқ шеъриятига хос муҳаббат, диний мавзулар билан бирга маърифатга чақириш муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳамзанинг ижодига, айниқса Исмоилбек Гаспралининг “Таржимон”, Фотиҳ Каримийнинг “Вақт” газеталари, Ризо Фахриддиннинг “Шўро” журнали, шу билан бирга, ўзбек тилида Тошкентда чиқа бошлаган Исмоил Обидийнинг “Тараққий”, Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг “Хуршид”, Абдулла Авлонийнинг “Шуҳрат” газеталари кучли таъсир кўрсатди, улар билан алоқа ўрнатди. Ҳамзанинг илк шеърлари ва мақолалари мана шу газета ва журналларда босилди.
МАтбуотдаги фаолияти билан бирга шоир “Илм иста”, “Мактаб”, “Китоб”, “Ўқи”, “Қалам”, “Ҳикоя”, “Тўғрисўз бола”, “Ҳикоят”, “Тошбақа ва чаён”, “Боланинг ёмон бўлмоғига сабаб бўлган онанинг жазоси” каби тарбиявий мазмунда ҳам кўплаб шеърлар битган.
Шоир катта ёшдаги кишилар учун “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси” номи остида “гул” тўпламларини эълон қилади. 1914-1916 йилларда “Ўч”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд Ишқ қурбонлари”, “Илм ҳидояти”, “Мулла Нормуҳаммад домланинг куфр хатоси”, “Очлик қурбонлари” сингари кичик саҳна асарларини ёзган. Ҳамза қаламига мансуб “Майсаранинг иши” ва “Бой ила хизматчи” асари ўзбек драматургиясида муҳим ўрин тутади.
ИЛМ ИСТА
Ким билурди одаму олам надир, ҳайвон нечик?
Бўлмаса эрди агар инсонда бу осори илм.
Бўлмаса эрди агар инсонда бу осори илм.
Қайси бир мавжуда боқсанг билмоқа кайфиятин
Лозим ўлгай топмақа аввал ўқиб ахбор илм…
Лозим ўлгай топмақа аввал ўқиб ахбор илм…
Оламнинг хуршиди кундир, одамнинг хуршиди илм,
Оламнинг зулмоти тундир, одамнинг нодори илм.
Оламнинг зулмоти тундир, одамнинг нодори илм.
Ҳар муроду мақсадингга етмоқ истарсан мурод,
Кўз очиб бедор бўл, даркор илм, даркор илм!
Кўз очиб бедор бўл, даркор илм, даркор илм!
Ул ҳақиқат ойинига сайқал истарсан Ниҳон
Илм иста, илм иста, истағил зинҳор илм!
1914 йил.
Илм иста, илм иста, истағил зинҳор илм!
1914 йил.
ДАРДИГА ДАРМОН ИСТАМАС
Бизни Туркистон эли дардига дармон истамас,
Зулмат ичра кечса умри, моҳи тобон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Зулмат ичра кечса умри, моҳи тобон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Кўнглидур ошуфтайи лавҳи тараб, нафс-у ҳаво,
Тилса зиллат ханжари бағрини Луқмон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Тилса зиллат ханжари бағрини Луқмон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Қўлидадир доми тама, кўзидадур кайфи хумор,
Соч оқаруб қадди хам бўлса пушаймон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Соч оқаруб қадди хам бўлса пушаймон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Илмсизликда ҳама келган балони англаюр,
Иттифоқу ғайрат айлаб лек ирфон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Иттифоқу ғайрат айлаб лек ирфон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Ўзга миллат учсалар ҳикмат топиб суйи само,
Бизни эллар лоақал ер узра даврон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Бизни эллар лоақал ер узра даврон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Ўзгалар этмоқда ҳар кун бинг санойи ихтиро,
Биз ақалли топмоққа беранж бир нон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Биз ақалли топмоққа беранж бир нон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Бу на ваҳшат, на жаҳолат эр-қизу, пир-у жувон,
Доми ғафлатдин халос ўлмакка имкон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Доми ғафлатдин халос ўлмакка имкон истамас,
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Эй Ниҳон, бинг ҳайф, эй инсоният, исломият,
Миллати хор ўлмағин ҳеч номусулмон истамас
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Миллати хор ўлмағин ҳеч номусулмон истамас
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида.
Ҳамза 1928 йил Шоҳимардонга юборилади. У ерда мактаб, маориф ишлари, хотин-қизлар озодлиги масалалари билан шуғулланади. 1929 йилда 18 март куни ақидапарастлар тўдаси шоирнинг навбатдаги ташвиқот пайтида тошбўрон қилади. Шоир шу тарзда фожиали ўлим топади.
АРЗИМНИ АЙТАЙ
Арзимни айтай боди сабога,
Еткур саломим гулгун қабога.
Кўрдум юзингни кетдим ўзимдин,
Тушдим ўшал дам доми қазога.
Оҳим эшутуб тоқат тутолмай,
Тушти малаклар рақси самога.
Ҳажрида йиғлаб бағрим эзилди,
Боқмайди бир йўл ман бенавога.
Аввалда ўтди шумлуқ ўзимдин,
Дедим асиринг қолдим балога.
Бир кўигли қаттиқ золим экансан,
Парвоси йўқдур оҳу навога.
Ушшоқ элини қонини тўкмоқ,
Одат бўлубдур ул бевафога.
Киргай рақибни сўзига доим,
Солгай жафолар ман мубталога.
Бечораларга қилмас тараҳҳум,
Базми муяссар ноошинога.
Билмам на қилса, кечса бу жондан,
Етса бўлурму қоши қарога.
Қилдинг Ниҳоний кўп аҳду паймон,
Ҳар ким ёмондур солдик худога.
1911 йил.
Арзимни айтай боди сабога,
Еткур саломим гулгун қабога.
Кўрдум юзингни кетдим ўзимдин,
Тушдим ўшал дам доми қазога.
Оҳим эшутуб тоқат тутолмай,
Тушти малаклар рақси самога.
Ҳажрида йиғлаб бағрим эзилди,
Боқмайди бир йўл ман бенавога.
Аввалда ўтди шумлуқ ўзимдин,
Дедим асиринг қолдим балога.
Бир кўигли қаттиқ золим экансан,
Парвоси йўқдур оҳу навога.
Ушшоқ элини қонини тўкмоқ,
Одат бўлубдур ул бевафога.
Киргай рақибни сўзига доим,
Солгай жафолар ман мубталога.
Бечораларга қилмас тараҳҳум,
Базми муяссар ноошинога.
Билмам на қилса, кечса бу жондан,
Етса бўлурму қоши қарога.
Қилдинг Ниҳоний кўп аҳду паймон,
Ҳар ким ёмондур солдик худога.
1911 йил.
1977-1984 йилларда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётига бағишлаб режиссер Шуҳрат Аббосовнинг "Оловли йўллар" киноромани суратга олинади. Кинороман Комил Яшиннинг "Ҳамза" азарига асосланган бўлиб, бешта фильмдан иборат. Унда Ҳамза ролини Ўзбекистон Халқ артисти Ўлмас Алихўжаев ижро этган.
ҚАЛАМ
Қорадир гарчи, изи нури ҳақиқатдир ўзи,
Чунки босган ерда зулматни зиё қилди қалам.
Яъни майдона ҳар иш келди қалам хосияти,
Ҳосили ҳар мақсаду ҳар муддао қилди қалам.
Тоғ-тош, саҳрову чўлларни гулистон айлабон,
Шаҳрлар, ободлиқлар, хуш ҳаво қилди қалам.
Ҳар оғурлар енгил ўлди, ҳар қийин осон ўлуб,
Ҳар машаққатга ўзин мушкул кушо қилди қалам,
Ҳар адабсиза адаб, фикр ила дониш ўргатуб,
Эл ичида обрўсин хўб расо қилди қалам...
Дунёда бўлган ҳама асрори қилди ошкор,
Ҳар ўлук танларга гўё жон ато қилди қалам.
Сидқи дил бирла қўлига ким ани тутса агар,
Мақсадига еткузуб кўнглин ризо қилди қалам.
Кимни бир матлаб била тутса ани бешубҳа ул,
Истамиш ҳар орзуга ошно қилди қалам.
Ҳеч кишини меҳнатини,зарра зойиъ қўймади,
Ҳарна ваъда қилди аҳдига вафо қилди қалам.
Ҳисса: ўғлон, мақсадинг не бўлса тутгайсан қалам,
Чунки жумла ҳожатин бори раво қилди қалам.