ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Хитойнинг Украина инқирозини ҳал қилиш режасини диққат билан ўрганиб чиқиши ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилишни бас қилиши керак. Бу ҳақда РИА Новости Global Times мақоласига таяниб хабар берди.
“Қўшма Штатлар ва Ғарбда кимдир низолашаётган томонларнинг музокаралар столига қайтишини истамаяпти, аксинча улар сувни янада лойқалаштириб, ўз манфаатларини кўзламоқчи”, - дейилади материалда.
Хитой газетаси муҳаррирларига кўра, айнан АҚШ ва НАТО Украинадаги можаронинг ташаббускори бўлган ва жанг майдонига оғир қуроллар етказиб беришда давом этмоқда. Шунингдек, тинч йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилувчи барча турдаги ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.
Нашр мисол тариқасида “Шимолий оқим”даги портлашларни келтирган.
“Биз АҚШ ва Ғарб сиёсий элиталари Хитойнинг 12 банддан иборат позициясини синчковлик билан ўрганиши зарур, деб ҳисоблаймиз. У Украинадаги ҳозирги можарога эътибор қаратган бўлса-да, дунёнинг бошқа қисмларидаги можаролар ва нотинчликлар ҳақидаги фикрларни акс эттиради, уларнинг аксарияти АҚШ ва Ғарб ташқи сиёсати билан чамбарчас боғлиқ”, дейилган мақолада.
Аввалроқ Хитой ТИВ Украинадаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат режани тақдим этганди.