ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШни БМТдаги овозларни сотиб олишда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида кучли давлатлар кичикроқ давлатларга босим ўтказади.
“Америка долларларни босиб чиқаради. Сенга доллар беради - сен овоз берасан. Агар овоз бермасанг –олмайсан. Бошқа кучли давлатлар ҳам шундай йўл тутишади. Ғарбийлар. Мен БМТда кўп марта бўлганман ва буни кўрганман”, дейди у
Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, БМТ ҳеч қачон керак бўлганда нормал қарор қабул қилмаган.
“Яхши, уруш ҳақида эмас, дунёда қашшоқлик камайсин, камбағалларга ёрдам берилсин. Ҳеч бўлмаганда гуманитар масалаларда ишлашсин. Аммо ҳамма жойда келишмовчиликлар мавжуд. Россия ва Белорусь уруш, хавфсизлик тўғрисида резолюция киритганда ҳам америкаликлар ва бошқалар бунга қарши овоз беришади”, деди президент.