ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Украинадаги вазият унинг мустақил давлат сифатида мавжуд бўлолмаслигидан далолат беради. Бу ҳақда Барак Обама маъмурияти қошидаги Давлат департаментининг АҚШ-Россия ишлари бўйича маслаҳатчиси Жеймс Карден маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Тинчлик музокараларини қайта-қайта рад этаётган Киев ҳукмрон элитаси Украина ҳозир муваффақиятсиз давлат эканлигини тушуниши керак: 12 миллиондан ортиқ фуқаролари кетиб қолган ва махсус операция бошланганидан бери иқтисод камида учдан бир қисмига қулаб тушди”, деб тушунтирди у.
Экспертнинг фикрича, 1991 йилда Украина мустақилликка эришганидан бери унинг бирин-кетин раҳбарлари ҳаётий кўпмиллатли давлат ярата олмади.
Унинг қўшимча қилишича, 2014 йилдан бери улар Бандеранинг "Украина украиналиклар учун" концепциясига амал қилмоқдалар, бу мамлакатнинг мавжудлигига таҳдид солади.
“Украина ҳукмрон элитаси ҳеч бўлмаганда омон қолиш имкониятига эга бўлиш учун ўз келажагини ЕИ ва НАТО билан боғлаш зарурлигига ишонч ҳосил қилган”, - деди у.