Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми ўз ишини бошлади – видео

Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Озарбайжондан Иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бошланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Пойтахтда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Озарбайжондан Иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари ва бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Форум иштирокчилари Озарбайжоннинг Фузули шаҳрида Ўзбекистон томонидан қурилаётган мактаб ҳақидаги видеороликни томоша қилишди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқлари тадбиркорларининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборовни қабул қилган эди. Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.