Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун махсус иншоот қурилмоқда – фото

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун махсус иншоот қурилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди.
Тошкент халқаро аэропорти
Режалаштирилган иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади. Қурилиш ишлари март ойи охиригача якунланиши кутилмоқда.
Тошкент халқаро аэропорти
“Қурилиш ишлари муносабати билан терминал олдидаги тўсиқдан яшил ҳудудгача бўлган ҳудуд баннер билан ўраб қўйилган. Йўловчиларнинг шаҳарга чиқиши вақтинча P2 автотураргоҳи орқали (кетиш ва келиш терминаллари ўртасида) амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Тошкент халқаро аэропорти