Бу қизиқ

Соғлом одамда қон босими кўтарилишига нима сабаб бўлади - шифокор жавоби

Мутахассис айтишига кўра, соғлом одамда қон босими кўтарилишига нотўғри овқатланиш сабаб бўлиши мумкин.
Sputnik
Шифокор кардиолог Ольга Фролова соғлом одамларда қон босими кўтарилишининг эҳтимолий сабаблари ҳақида айтиб берди.
Фролованинг айтишича, гипертония (юрак-қон томир тизими, бош мия, жигар ва бошқа касалликларга сабаб бўлувчи жиддий патологик ҳолат) га чалинмаслик учун тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш зарур.
Мутахассис тавсиясига кўра, туз, шакар ва ҳайвон ёғлари истеъмолни қамайтириш лозим. Бундан ташқари, тамаки чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечган маъқул.
“Қон босимини мунтазам ўлчаб бориш эрта ёшда иккиламчи гипертонияга чалинмасликни олдини олади. Агар эрта ёшда қон босими 140 га 90 дан баланд бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим”, дейди шифокор.
Шифокорнинг айтишича, гипертензия (артерияларнинг мунтазам юқори босимда бўлиши) ҳолатида одамлар кўпроқ тана қизиши ва оғриқлар билан шикоят қилади. Бундан ташқари, юз қизариши ҳолатлари ҳам учрайди.