Мактабларда 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Мактабларда 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида 660 ўринли янги қурилган мактабни бориб кўрди.
Қашқадарё вилояти
Мазкур мактаб хоналарида ўқувчилар тикувчилик, заргарлик, пазандачилик, сартарошлик, электрсозлик, компьютер ва мобиль телефонларга хизмат кўрсатиш, робототехника бўйича касб сирларини ўрганади.
Қашқадарё вилояти
Давлат раҳбари ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.
“Шундай шароит яратаяпмизки, ўқувчилар мактабдан чет тилларини ва ҳунар ўрганиб чиқади. 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади. Агар ҳар бир ёш шундай ўқиб, жамиятда ўз ўрнини топса, Ўзбекистонимизга мустаҳкам замин бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қашқадарё вилояти
Президент шунингдек, қашқадарёлик ўқитувчилар билан ҳам суҳбатлашди.
“Ҳар бир ислоҳотда, қарор қабул қилишда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади. Сир эмас, илгари болалар уч ойлаб пахтага чиқариларди. Биргина Қашқадарёда 155 минг ўқувчи ўрни етишмасди. Бунинг учун вилоятга 1 триллион маблағ ажратилди. 215 та мактаб қурилди”, дея қайд этди президент.
Маълум қилинишича, Қашқадарё мактаблар сони бўйича республикада биринчи ўринда.Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ҳам оширилган.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5