Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради.
Янги лойиҳалар ишга туширилиб, вилоятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгиланади.