ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Самарқанддан Уфага учган самолёт учиш аэропортига қайтиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Бугун “Азимут” авиакомпаниясининг “Самарқанд — Уфа” йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра Самарқанд халқаро аэропортига қайтди.
“Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган AZO7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнди”, дейилади хабарда.
Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилди.