Ўзбекистонда яна ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ер қимирлади, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 24.02.2023 16:12 да (24.02.2023 йил, Гринвич бўйича 11:12 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани.
Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 190 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 13 км.
Жиззах шаҳрида 2-3 балл, 18 км.
Бахмал туманида 2 балл, 27 км.
Куни кеча Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди.