ОАВ: Байден тасодифан АҚШнинг махфий режасини ошкор қилиб қўйди

Байден жамоанинг "Шимолий оқим"ни портлатиш бўйича яширин операциясини барбод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден “Шимолий оқим”ни портлатиш бўйича гуруҳнинг режаларини барбод қилиб, қувурларнинг фаолиятини қандай тўхтатиш кераклигини очиқ айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Америкалик журналист Сеймур Херш RT телеканалига берган эксклюзив интервюсида Байден жамоанинг "Шимолий оқим"ни портлатиш бўйича яширин операциясини барбод қилганини маълум қилди.
Унинг қайд этишича, президент матбуот анжуманида “Биз “Шимолий оқим 1”ни тўхтатамиз”, деб айтган.
Журналистнинг "буни қандай амалга оширасиз" деган саволига Байден “Биз буни қандай амалга оширишни биламиз. Биз буни қила оламиз", деб жавоб берган.
Журналистнинг қўшимча қилишича, қувурларни портлатиш дастлаб яширин операция сифатида режалаштирилган. Байден бу сўзларни айтганида, портловчи моддалар бир неча ой давомида Болтиқ денгизи тубида бўлган.
Маълумот учун, 26 сентябрь куни Россиянинг Европага газ экспорт қиладиган иккита қувури – “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2”да портлашлар содир бўлди. Кейин бирданига тўрт жойда газ сизиб чиқиши аниқланди.
Швеция, Дания ва Германия суриштирув ишларини олиб бормоқда, бироқ улар ҳозирча аниқ натижаларга эришмаган. Кремл фавқулодда ҳолатни халқаро террорчилик ҳаракати деб атади.