ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. НАТО Хитойнинг Россияга қурол етказиб бериш эҳтимолидан хавотирга тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Эстонияга ташрифи чоғида НАТО Хитой томонидан Россияга қурол етказиб бериш ҳақида ҳеч қандай маълумот кўрмагани, аммо бундай етказиб бериш ниятидан далолат берувчи "сигналлар"дан хавотирда эканини маълум қилди.
“Биз Хитойдан Россияга ҳеч қандай ҳалокатли қурол етказиб берилишини кўрмадик, аммо биз Россия ҳарбий таъминотининг эҳтимолий нияти ҳақида сигналларни кўрдик. Хитой буни қилмаслиги керак, бу ноқонуний босқинни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳуқуқни бузиш бўлар эди... Биз Хитой нима қилаётганини диққат билан кузатиб борамиз. Бу жуда катта хато бўларди”, дейди Столтенберг.
Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳақида эмас, балки АҚШнинг тинчликни бузиши ҳақида ташвишланишга чақирган эди. Қайд этилишича, Россия-Хитой муносабатлари блокларга қўшилмаслик, қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойиллари асосида қурилган.