Энди автобусдан автобусга иккинчи ва кейинги ўтишлар бепул бўлади

Жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Энди автобусдан автобусга иккинчи ва кейинги ўтишлар бепул бўлади. Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, шу йилнинг апрель ойидан дифференциал тариф режалари жорий этилади.
Унга кўра:
бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 %гача арзонлашади, кейингилари эса бепул;
автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 %гача арзонлашади.
Қолаверса, жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.