ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. АҚШнинг асосий муаммоларидан бири наркокартеллар билан боғлиқ бўлиб, Украинага ажратилган пулнинг озгина қисмибилан уни ҳал қилиш керак эди, деди президентликка номзод Вивек Рамасвами.
"Биз фентанил инқирозининг асосий двигатели бўлган Мексика картеллари билан муаммони Украинада сарфлаётган пулимизнинг бир қисми билан ҳал қилишимиз мумкин эди", деб ёзди Рамасвами Twitter’да.
АҚШ армияси бошқалардан устун турган ягона муаммони - ўз ватанини ҳимоя қилишни ҳал қилиши керак, деб ёзган у.
Рамасвами унинг ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар Хитойдан "мустақилликни эълон қилиш" ва Мексикадаги гиёҳванд картелларини йўқ қилиш бўлишини таъкидлади.
Аввалроқ келиб чиқиши ҳинд бўлганамерикалик тадбиркор 2024 йилги сайловларда номзодини қўйишини маълум қилганди.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига кўра, 2021 йилда АҚШда 107 мингга яқин одам дозани ошириб юборишдан ўлган.