ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларда ташвиш туғдирадиган ҳеч нарса йўқ, АҚШнинг тинчлик ва барқарорликни бузишдаги ўрни ҳақиқатдан ҳам хавотир уйғотади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, Россия-Хитой муносабатлари блокларга қўшилмаслик, қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойиллари асосида қурилган.
"Бу дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг ижобий омили, хавотирга ўрин йўқ. Дунё тинчлиги ва барқарорлигига путур етказаётган Қўшма Штатларнинг роли ҳақиқатан ҳам ташвишга солиши керак”, деди Ван Вэнбин.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик уруш ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ўзининг 240 йилдан ортиқ тарихида бу давлат бор-йўғи 16 йил давомида урушларда қатнашмаган.