ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:24 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 11:24 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 38,2 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 470 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилояти 2 балл, 264 км;
Андижон вилояти 2 балл, 292 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилган. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг 12 та вилоятида ҳам сезилган.