Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборовни қабул қилди

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов давлат раҳбарига Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборовни қабул қилди
Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборовни қабул қилди
Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд эилди.
Маълумот учун, Микойил Жабборов бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этади.