ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан “Буюк Турон” маҳалласидаги Амир Темур 1-тор кўчаси Усмон Носир кўчаси деб қайта номланди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Шунингдек, ушбу кўчага туташ номсиз кўчага Усмон Носир 1-тор кўчаси номи берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номини бериш назарда тутилган.