ОАВ: Британияда Украина учун ўқ-дорилар сотиб олувчи махфий ишчи гуруҳ тузилди

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган махфий ишчи гуруҳи Совет типидаги ўқ-дориларни олишга қаратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги махфий ишчи гуруҳ тузди, унинг мақсади Украина учун Совет ўқ-дориларини сотиб олишдан иборат. Бу ҳақда РИА Новости New York Times газетасига таяниб хабар берди.
“Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган махфий ишчи гуруҳи Совет типидаги ўқ-дориларни олишга қаратилган. Қайд этилишича, бу гуруҳ “Украинани қуроллантиради”, дейилади хабарда.
Газетанинг ёзишича, Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери Украина давлат компаниялари АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги воситачилардан танклар, вертолётлар, самолётлар ва миномётлар сўрай бошлаган.
Буюк Британия ҳам, АҚШ ҳам учинчи давлатлар ва воситачилар иштирокидаги қурол битимларини молиялаштирди.
Америка брокерлари Босния ва Герцеговина, Сербия ва Руминиядаги заводларда Украина учун снарядлар қидирмоқда, деб ёзади газета.