Маск АҚШ давлат котиби ўринбосарини Украина можаросини авж олдиришда айблади

Ҳеч ким бу урушни Нуланддан кўра кучлироқ олдинга силжитаётгани йўқ, дейди Маск.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуландни Украина можаросининг авж олишида айблади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Нуланд Қримдаги Россия базаларининг Украина учун нишон сифатида қонунийлиги ҳақида айтган эди.
“Ҳеч ким бу урушни Нуланддан кўра кучлироқ олдинга силжитаётгани йўқ”, - деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Нуланд аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Украинанинг Қримдаги ҳарбий объектларга зарба беришини қўллаб-қувватлашини айтиб, уларни “қонуний нишонлар” деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, агар Қрим “камида демилитаризация қилинмаса” Украина хавфсизликда бўлмайди.
Бир кун аввал АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Нуландни “Украинани НАТО томон итариш билан банд” деди ҳамда уни ва АҚШ истеблишментининг бошқа вакилларини қарама-қаршиликка интилаётганликда айблади.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.